Самарқандда 910 млн сўмлик электр энергиясини талон-торож қилган фермер хўжалиги аниқланди

11:56 18 Iyul 2025 Jamiyat
97 0

Самарқанд вилоятида 10 млн сўмлик электр энергиясини талон-торож қилган фермер хўжалиги аниқланди. Бу ҳақда Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси хабар қилди.

Қайд этилишича, Ўзенергоинспекция Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан ўтказилган назорат тадбирида Нарпай туманида жойлашган «Н. Д.» фермер хўжалиги сув чиқариш насосини ўзбошимчалик билан тақмоққа улаб, электр энергиясидан ноқонуний фойдаланаётганлиги аниқланди.

Ушбу қоидабузарлик натижасида дастлабки ҳисоб-китобларга кўра электр таъминоти корхонасига 910 миллион сўмлик зарар етказилганлиги маълум бўлди.

Ҳозирда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

Бошқа бир ҳолатда эса Фарғона вилояти Фурқат туманида «А. Н. О» МЧЖ, Боғдод туманида «Д. С.» МЧЖ ҳамда Бешариқ туманида «К. Д.» МЧЖларга қарашли 3 та АЁҚШда Аи-80 ва Аи-92 маркали автобензин маҳсулотлари давлат стандарт талабларига мос келмаслиги (сифатсизлиги) аниқланди.

Ушбу қоидабузарлик натижасида Ўзбекистон Республикасининг 940-сонли Қонунининг 43-моддасига асосан реализация қилинган автобензин қийматининг 50 фоизи миқдорида иқтисодий санкция қўлланилди.

Tavsiya etamiz

Izohlar

Hozircha hech kim fikr bildirmagan. Balki Siz birinchilardan bo'larsiz?

Ko‘p o‘qilganlar

Yangiliklar taqvimi

Кластер