Зоминда Халқаро мақом санъати анжумани бўлиб ўтади
Саид Донишев/«Халқ сўзи». Шу йилнинг 27–30 июнь кунлари Жиззах вилоятининг Зомин туманида II Халқаро мақом санъати анжумани бўлиб ўтади. Айни пайтда нуфузли тадбирга тайёргарлик ишлари қизғин олиб борилмоқда. Анжуманда ҳар бир ҳудуд ўз миллий бурчаги билан қатнашади.

Маълумот учун: тадбир доирасида халқаро мусиқа ярмаркаси, мақом санъатига оид турли кўргазмалар, ҳайкалтарошлик намуналари, бадиий ва ҳужжатли фильмлар, аудио ва видео дисклар, китоблар, фотосуратлар намойиши ҳамда ярмаркалари ташкил этилади. Шу муносабат билан ҳудудда кенг кўламли ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда. Иштирокчилар учун барча қулайликларга эга меҳмонхона, ошхона ва бошқа кўнгилочар масканлар ҳозирланмоқда.

Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда ЯТТ ва ўзини ўзи банд қилган шахслар QR-кодсиз фаолият юритса жаримага тортилади
- Хонанда Раҳматилло Юсупов 44 ёшда вафот этди
- Сизни ажаблантирадиган анъаналар. Дунё бўйлаб янги йил қандай нишонланади?
- Ўзбекистон Президенти ва халқига Янги йил байрами муносабати билан самимий қутловлар келмоқда
- Хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан Янги йилдан кейин амалда бўладиган қиймати эълон қилинди
- Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон халқига Янги йил табриги
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг