“Зомин бургути” ҳужжатли фильми суратга олинди
Кинематография агентлигининг буйруғига асосан "Ҳужжатли ва хроникал фильмлар киностудияси" томонидан "Зомин бургути" номли ҳужжатли фильми ишлаб чиқаришга туширилди.
Фильм ирригатор, чўлқувар, Мирзачўл чўлларини ўзлаштирган жиззахлик Саттор Усманов таваллудининг 100 йиллигига бағишланади. Фильм тасвирга олиш ишлари Жиззах вилоятининг Зомин, Арнасой, Зарбдор туманлари ва Сирдарё вилоятининг Сардоба туманларида бўлиб ўтди. Ижодий гуруҳ ҳозирги кунда монташ ишларини бошлади.
Сценарий муаллифи Шоим Бўтаев, режиссёр Абдусамад Саломов, оператор Муҳиддин Ҳаитов, овоз режиссёри Абдуқаххор Каримов, маслаҳатчи Раҳматилла Жабборов, муҳаррир Умида Яхшибоева, фильм директори Зухра Пўлатова.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Президент Ўзбекистон божхона соҳаси ходимларига табрик йўллади
- Тошкентда Осиё Олимпия кенгашига янги раҳбар сайланди (+фоторепортаж)
- «Янги Ўзбекистон юлдузлари» миллий мукофоти халқаро даражага кўтарилмоқда
- АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 миллионта файлни эълон қилди
- Трамп Кубадан келаётган таҳдид сабаб АҚШда фавқулодда ҳолат эълон қилди
- Тошкентдаги Халқаро конгресс марказида Осиё Олимпия кенгашининг 46-Бош Ассамблеяси бўлиб ўтмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг