Зойир Мирзаев тоғли қишлоқда тунаб қолди (фото)
Қашқадарё вилояти ҳокими Зойир Мирзаев айни қирчиллама қиш ҳукм сураётган пайтда Қамаши туманидаги тоғли қишлоқлардаги аҳолининг яшаш шароитларини ўрганиш, қор қалин ёққан, қиш забтига олган кезларда қандай қийинчиликларни бошидан кечираётганини ўз кўзи билан кўриш мақсадида туманнинг энг олис Майданак тоғли ҳудудига борди.


Мирзаев ва вилоят ташкилотлари раҳбарлари томонидан «Катта ўра» маҳалла фуқаролар йиғини аҳолиси билан сайёр қабул ўтказилди. Тоғликлар учун концерт дастури ва бир қатор кўнгилочар дастурлар намойиш этилди. Энг қувонарлиси, Майданак кенгликларида вилоят ҳокими соврини учун ўтказилган улоқ кўпкари мусобақасида чавандозлар ўзаро баҳс олиб боришди.


2020 йил Зойир Мирзаев Шаҳрисабздаги Сарчашма қишлоғида ҳам тунаб қолган эди.

Фахриддин Бозоров,
«Халқ сўзи»
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- «Олтин куз» II Халқаро камер ва симфоник мусиқа фестивали бўлиб ўтади
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг