Зойир Мирзаев ҳам ўзбек-хитой, ҳам Спутник V вакцинаси билан эмлангани маълум бўлди

17:15 10 Август 2021 Жамият
1311 0

Сайтимизда вилоят ҳокимларининг шахсий намуна кўрсатиб, коронавирусга қарши қайси вакцинани қабул қилганлиги ҳақида мақола эълон қилган эдик. Унда Қашқадарё вилояти ҳокими Зоир Мирзаев Спутник V вакцинасининг икки дозасини ҳам тўлиқ қабул қилганлиги қайд этилган эди.

Бугун ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилояти ҳокими Зоир Мирзаев июнь—июль ойларида ZF-UZ-VAC-2001 вакцинаси билан тўлиқ эмланганлиги хусусида маълумот чиқди.

Хўш, қайси маълумот тўғри?

Бу саволга Қашқадарё вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Равшан Тулаков аниқлик киритди. 

Унинг қайд этишига кўра, баҳор ойида ҳақиқатда Зойир Мирзаев ZF-UZ-VAC-2001 вакцинасини қабул қилган. Орадан маълум муддат ўтиб, у Спутник V вакцинаси билан эмланган. Иккинчи номдаги вакцинани ҳам олиш мумкинми, деган саволга, Р. Тулаков, орадан бир мунча муддат ўтгач, қабул қилишга тиббиёт рухсат этади, деб жавоб берди.

Фахриддин Бозоров,

«Халқ сўзи»

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?