“ЗИЁ КУНИ” — ҳақиқатда ёшларга зиё улашди
Олмазор туманидаги “Маънавият ва маърифат” марказида “Зиё Форум” илм-фан ва таълим тарбияни ривожлантириш Халқаро фонди томонидан 500 дан ортиқ ёшни ўзида жамлаган “Зиё куни” тадбири бўлиб ўтди.
Тадбирда машҳур ўқитувчилар, таниқли блогерлар ҳамда талаба-ёшлар қатнашишди.
Қизиқарли суҳбат ва муҳокамаларга бой ўтган учрашувда турли йўналишларда фаолият олиб бораётган меҳмонлар маърузалар қилди, ижодий маҳорат дарслари, интеллектуал викториналар, нетворкинглар ташкил этилиб, ўқувчи-ёшлар ўзининг қизиқтирган саволларига жавоб олишди. Шунингдек, тадбир муносабати билан ёшларнинг ҳуқуқий саводхонлиги, ахборот маданиятини юксалтириш, ҳуқуқлари, имкониятларидан хабардор қилиш мақсадида таниқли инсонлар томонидан семинарлар ҳам ташкил этилди.
— Бугуннинг ёшлари ҳар томонлама омадли десам, адашмайман. — деди фонднинг ахборот хизмати раҳбари Сирожиддин Бозоров. — Имкониятлар эса уларнинг ўзини ривожлантириши, юксалиши ва яширин қирраларини кашф этмоқда. “Зиё куни” ҳақиқатда ёшларга зиё улаша олди. Аминманки, улар келажакда ўз касбларининг усталари бўлиб етишади.
Дарҳақиқат, мамлакатимизда ёшларни, айниқса, талабаларнинг эзгу ташаббусларини, инновацион ғояларини, тадқиқот ишларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга муҳим эътибор қаратилмоқда.
“Зиё куни” ҳам таълимга янги ёндашувни ифодаловчи инновацион тадбирлардан бири бўлди, десак муболаға эмас. Ушбу тадбир ёшларни бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, ўқишга ва ўз олдига қўйган мақсадларига эришишга мотивация бериш, турли долзарб мавзуларда мулоқот қилиш, талабалар ўртасида мулоқотни кенгайтиришга қаратилгани билан аҳамиятлидир.
Раҳматжон БОБОЖОНОВ, “Халқ сўзи”.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Президент Ўзбекистон божхона соҳаси ходимларига табрик йўллади
- «Нигилист пингвин». Руҳан эзилган ва ҳаётдан маъно излаётганлар учун ноодатий мем оммалашмоқда
- Тошкентда Осиё Олимпия кенгашига янги раҳбар сайланди (+фоторепортаж)
- Ўзбекистон армияси Марказий Осиёда биринчи ўринда — дунё армиялари рейтинги эълон қилинди
- «Янги Ўзбекистон юлдузлари» миллий мукофоти халқаро даражага кўтарилмоқда
- АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 миллионта файлни эълон қилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг