Журналистлар, блогерлар очиқ савол беришни бошлади, илгари ўзлари учун «табу» бўлган мавзуларда ёзишмоқда — Х.Фрейзер
Айни вақтда Халқаро пресс-клуб «Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунчилигида сўз ҳамда матбуот эркинлиги ва Ўзбекистонда ОАВни ривожлантириш жараёнлари» мавзусида давра суҳбати ўтказилмоқда.
Унда БМТнинг Ўзбекистондаги доимий координатори Ҳелена Фрейзер ўз фикрларини билдирди:
— «Ҳар ким фикрлаш, сўз ва эътиқод эркинлиги ҳуқуқига эга». Ўзбекистон Конституциясининг 29-моддасида шундай ёзилган. Бу ерда йиғилганларнинг барчаси ушбу ғояни тўла қўллаб-қувватлашига ишонаман. Чунки бу — барқарор тараққиёт масалаларига ҳамнафасдир.
Аниқ ва очиқ ахборот эга бўлиш — адолатли ва бетараф институтлар, муассасалар шаклланишида асосий жараён ҳисобланади.
БМТ тизимидаги ташкилотлар, халқаро ҳамжамият Ўзбекистонда журналистларнинг очиқ маълумотга эга бўлиш учун мустақил фаолиятларини қўллаб-қувватлайди. Сўнгги 4 йилда Ўзбекистонда бу борада ривожланиш кузатилди.
Журналистлар, блогерлар очиқ савол беришни бошлади, илгари ўзлари учун «табу» бўлган мавзуларда ёзишмоқда, турли муаммолар бўйича суриштирувлар ўтказишмоқда.
Шунингдек, соҳага доир норматив-ҳуқуқий масалаларда ҳам ўзгаришлар бўлмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- Ўзбекистонда нақд пулга уй-жой ва машина олди-сотдиси бекор қилинади
- Соғлиқни сақлаш вазирлиги «Электрон рецепт» тизими бўйича расмий баёнот берди
- “Реал Мадрид” аламли тарзда мағлубиятга учради
- Миллий терма жамоанинг ЖЧдаги ўйинлари қачон ва қаерда ўтиши маълум бўлди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг