ЖССТ янги ҳалокатли пандемияга тайёрланишга чақирди
Фото: Reuters
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) раҳбари Тедрос Гебрейесус COVIDдан ҳам хавфлироқ янги пандемия хавфини инкор этиб бўлмаслигини айтди.
“Касаллик ва ўлимнинг янги тарқалишига олиб келиши мумкин бўлган бошқа COVID варианти таҳдиди сақланиб қолмоқда. Бундан ҳам кўпроқ ҳалокатли потенциалга эга бўлган янги патогеннинг пайдо бўлиши хавфи бор”, дейди ЖССТ раҳбари.
Тедрос Гебрейесус, шунингдек, бутун дунёни келажакда таҳдидга жамоавий жавоб беришга тайёр бўлишга чақирди.
Шу йилнинг 5 май куни ЖССТ раҳбари COVID-19 вируси тарқалиши туфайли юзага келган глобал соғлиқни сақлаш фавқулодда ҳолат тугатилганини эълон қилди. Унинг сўзларига кўра, дунё бўйлаб камида 20 миллион одам коронавирус туфайли вафот этган.
Шу йилнинг март ойида Гебрейесус COVID-19 пандемияси 2023 йилда тугашига ва шу билан бирга халқаро фавқулодда ҳолат режими бекор қилинишига ишонч билдирган эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари эълон қилинди
- Аёллар Осиё чемпионати мусобақасининг 3-тур ўйинлари давом эттирилди
- Трамп Эрондаги ҳарбий операция «деярли якунланганини» маълум қилди
- МИБ директорига янги ўринбосар тайинланди
- Тошкент – Самарқанд пуллик йўли қурилиши 2 миллиард доллардан зиёдга баҳоланмоқда
- Тошкентда туннель девори ўпирилиб тушди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг