ЖССТ туздан фойдаланишни мажбурий чеклашга чақирмоқда
ЖССТ тайёр овқатлар, жумладан, жамоат жойларида сотиладиган озиқ-овқат маҳсулотларида туздан фойдаланишга мажбурий чекловлар жорий этишга чақирди.
Экспертлар тузни ҳаддан ташқари кўп истеъмол қилиш гипертония ва бошқа юрак-қон томир касалликларининг ривожланишига олиб келишини айтмоқда. Бу касалликлардан ҳар куни дунёда 10 минг киши вафот этади. Улар орасида эркаклар улуши аёлларга қараганда 2,5 марта кўп.
Бундан ташқари, Шарқий Европа ва Марказий Осиёда 30 ёшдан 69 ёшгача бўлган юрак-қон томир касалликларидан ўлиш эҳтимоли Ғарбий Европага қараганда деярли 5 баравар юқори.
Ташкилот мутахассислари кунига 5 граммдан кўп бўлмаган туз истеъмол қилишни тавсия этади. ЖССТ ҳисоб-китобларига кўра, туз истеъмолини 25 фоизга камайтириш сиёсати 2030 йилга бориб 900 минг кишининг ҳаётини сақлаб қолиши мумкин.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Январь ойида юз нафардан ортиқ америкалик ўқиш учун Ўзбекистонга келди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг