Қалбаки дорилар олди-сотдиси бўйича жавобгарлик кескин кучайтирилади
Фото: Президент матбуот хизмати
Давлатимиз раҳбари раислигида ўтаётган видеоселектор йиғилишида фармацевтика соҳасига янги технологияларни олиб келиш, «Big Pharma» компанияларни жалб қилишга анча ҳаракат қилинаётгани қайд этилди.
Бундай компаниялар ишлаб чиқаришини йўлга қўйишдан олдин «Ички бозорда дорилар сифати ва хавфсизлиги бўйича кучли назорат тизими борми?» деган савол қўяди.
Лекин биргина ўтган йилнинг ўзида мамлакатимизда 57 мингдан зиёд номдаги рўйхатдан ўтмаган, контрафакт дорилар аниқланган. Ачинарлиси, қалбаки нусхаси кўпайгани учун нуфузли хорижий компаниялар 21 турдаги оригинал дориларни Ўзбекистонга олиб киришни тўхтатган.
Масъул идораларга гиёҳванд ва психотроп моддаларга қарши қандай курашилаётган бўлса, дориларнинг ноқонуний айланмаси бўйича ҳам худди шундай муросасиз курашиш шартлиги кўрсатиб ўтилди.
Умуман, сифатсиз ва қалбаки дориларнинг олди-сотдиси бўйича жавобгарликни кескин кучайтириш бўйича қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш муҳим экани таъкидланди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тошкентда «UzFood 2026» ва «OʻzuPACK 2026» Халқаро кўргазмалари бўлиб ўтмоқда (+фоторепортаж)
- Шайха Носир Ал Новайс: “Мен бу каби ёндашувни аввал кўрмаганман”
- Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллигини кенг нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида
- “Енгилмас: Токиога йўл” бадиий фильмининг премьераси бўлиб ўтди
- Тошкентда Амир Темур таваллудининг 690 йиллиги муносабати билан ҳарбий парад ўтказилмоқда (фоторепортаж)
- Сурхондарёда 3 минг йиллик шаҳар қолдиқлари топилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг