ЖССТ тавсияси: Бир ёшгача бўлган болаларга қандай озиқ-овқатларни бериб бўлмайди?

11:55 16 Февраль 2023 Дунё
502 0

Болаларни соғлом овқатлантириш — ўта муҳим ва нозик жараён. Чунки уларнинг ички аъзолари катталарникидан фарқланади. Шу боис кундалик турмушимизда истеъмол қилинадиган барча озиқ-овқатларни кичкинтойлар организми осон қабул қила олмайди.

Боз устига, баъзи таомлар жажжи ўғил-қизлар саломатлигига салбий таъсир кўрсатиши ҳам мумкин.

Шундан келиб чиқиб, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти мутахассислари янги туғилган чақалоқлар ва 6 ойликдан 1 ёшгача бўлган ўғил-қизларни тўғри овқатлантириш бўйича ота-оналарга зарур тавсиялар бериб келади.

Уларнинг хулосасига кўра, олти ойгача бўлган гўдаклар учун энг яхши ва мақбул таом — бу она сути. Қўшимча овқатларни эса айни шу даврдан бошлаб болажонлар рационига киритиш мақсадга мувофиқ.

Улар ёғсиз ва яхшилаб эзилган мева, гўшт, сабзавот пюрелари, пишлоқ ва ёгуртлар бўлиши мумкин.

Аммо бу даврда қуйидаги озиқ-овқатлар кичкинтойларга берилмаслиги керак:

— асал ва асал қўшилган маҳсулотлар, шу жумладан, пишириқлар (таркибида ботулизмни келтириб чиқарувчи споралар бўлиши мумкин);

— сигир сути (ичакда қон кетиш эҳтимолини юзага келтиради, қолаверса, қийин ҳазм бўлади);

— овқатдан заҳарланиш хавфи бўлган овқатлар (хом ёки чала пиширилган гўшт);

— пишириш ёки қайнатиш жараёнида сариғи қотмаган тухум;

— пастеризацияланмаган сут маҳсулотлари;

— ўрмон қўзиқоринлари;

— конфетлар, сақич, қаттиқ печенье ва қотирилган нон бўлаклари;

— таркибида кофеин моддаси мавжуд ичимликлар, шу жумладан чой (уларни икки ёшгача бермаслик зарур).

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер