ЖССТ миссияси Сирдарёда давлат тиббий суғурта тизимини ўрганди

Фото: "Халқ сўзи"
Аҳмадали ШЕРНАЗАРОВ/“Халқ сўзи”. Республикамизда тажриба-синов тариқасида биринчилардан бўлиб Сирдарё вилояти соғлиқни сақлаш тизимида йўлга қўйилиб, апробациядан ўтказилган давлат тиббий суғурта тизими ва уни амалга ошириш механизмлари билан боғлиқ ишни ўрганиш ҳамда таҳлил этиш мақсадида Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти миссияси Соғлиқни сақлаш вазирлиги мутахассислари ҳамроҳлигида Сирдарё вилоятида бўлди.
ЖССТ миссияси аъзолари Сирдарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Юсуф Мирхонов ва бошқа мутахассислар билан давлат тиббий суғурта тизими билан боғлиқ ишларнинг бориши, истиқболдаги режалар хусусида фикр алмашишди.
Сўнгра Гулистон шаҳар тиббиёт бирлашмаси, унга қарашли кўп тармоқли марказий поликлиника ва 2- оилавий поликлиника ҳамда Боёвут тумани тиббиёт бирлашмасига қарашли 5- оилавий поликлиникада бўлишиб, давлат тиббий суғурта механизми асосида ташкил этилган тиббий хизмат турлари билан яқиндан танишди. Оила шифокори, амалиётчи ҳамшира ва бошқа мутахассислар билан учрашиб, уларга ўзларининг маслаҳат ва тавсияларини беришди.
— ЖССТ миссияси билан бўлиб ўтган учрашув ҳар жиҳатдан фойдали бўлди, — деди Гулистон шаҳар тиббиёт бирлашмаси бош шифокори Мурод Кўпайсинов. — Миссия томонидан давлат тиббий суғурта механизми, уни жорий этиш билан боғлиқ масалалар юзасидан қимматли маслаҳат ва тавсиялар берилди. Тиббий суғуртадан кўзланган асосий мақсад тиббий хизмат турларини кенгайтириш ва сифатини ошириш, аҳолини тиббиётга эмас, тиббиётни аҳолига яқинлаштириш эканлигига урғу берилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Юракка кўмилар асл шоирлар”
- Миллий гвардияга янги ваколат берилди
- Коинотдаги «шарпа шаҳарлар» ёхуд митти галактикалар ҳақида нималарни биламиз?
- Жадидчилик ҳаракатининг карвонбошиси
- Хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш ва тадбиркорликка жалб қилиш масалалари муҳокама қилинди
- «Атроф-муҳитни асраш ва «яшил иқтисодиёт» йилига мўлжалланган давлат дастури қабул қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг