ЖССТ дунёда вабога чалиниш ҳолатлари кўпаяётганидан огоҳлантирди
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг навбатдаги ҳисоботига кўра, дунё бўйлаб вабо билан касалланиш кўрсаткичлари ортиб бормоқда.
Эпидемия ўчоқлари кўпайиши, хасталикка қарши вакциналар ҳамда тиббий ресурслар етишмаслиги эса муаммонинг жиддийлигини англатади. Шу боис ЖССТ глобал даражадаги хавфни жуда юқори деб баҳолаяпти.
Таҳлилларда қайд этилишича, ўтган йили 667 мингдан ортиқ кишига вабо ташхиси қўйилиб, уларнинг 4 мингдан ортиғи ҳаётдан кўз юмган.
Энг ҳалокатли эпидемиялар Малави ва Гаитида юз берди. Хусусан, хасталик Малавида 1771 нафар, Гаитида эса 1156 кишининг ўлимига сабаб бўлди.
“The Guardian“ нашрининг ёзишича, ҳозир ҳам эпидемиологик вазият ёмон. Янги йил бошидан буён 30 та давлатда вабонинг ўсиш динамикаси кузатиляпти. Бу эса ЖССТ таснифига кўра, 3-даражали фавқулодда ҳолатдир.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўрта Осиёдаги энг баланд янги йил арчаси — Наманганда
- Нилуфардан Қобилжонгача... Қобулжон Россияда этник нафрат туфайли ваҳшийларча ўлдирилган биринчи бола эмас
- Ялдо туни: Ерликлар бугун энг узун тун ва энг қисқа кунга гувоҳ бўлади
- Ҳоким ёрдамчиси кимга ёрдамчи?
- Тошкент шаҳрида Марказий Осиё давлатлари ва Корея Республикаси парламентлари раҳбарларининг III йиғилиши ўз ишини бошлади
- Пойтахтга автомобиллар киришига ҳеч қандай тақиқ йўқ — Тошкент шаҳар ҳокимлиги
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг