Жозеп Боррель Украинага муносиб ҳарбий ёрдам кўрсатишни давом эттирган ҳолда ЕИ давлатларини қурол захираларини тўлдиришга чақирди
Фото: AP
Европа Иттифоқи(ЕИ)нинг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича Олий вакили Жозеп Боррель ЕИ Украинадаги можаролар давомида ўзининг қурол-яроғ захираларини тугатганини тан олди, шунингдек, ЕИ давлатларини мудофаа саноатини ривожлантириш ва мудофаа қобилиятини мустаҳкамлаш учун умумий кредит олиш имкониятини кўриб чиқишга чақирди.
Европа Комиссияси (ЕК) шу йилнинг 5 март куни қурол ишлаб чиқаришни кўпайтириш ва аъзо давлатлар ўртасида яқин ҳамкорликни ўз ичига олувчи ЕИнинг мудофаа саноатининг янги стратегияси бўйича қонунчилик таклифини тақдим этди. Стратегия аъзо мамлакатларда талабни бирлаштириш, эҳтиёжлар ва мавжуд имкониятларни доимий баҳолаш орқали “мудофаа саноатида доимий тайёрлик маданиятини (инқирозли вазиятларга – таҳр.) яратиш”га қаратилган.
“Мавжуд қурол-яроғ омборлари тугаб, можаро захиралар урушидан ишлаб чиқариш урушига айланган”, дейди сиёсатчи. Шу ўринда Боррель иттифоқ мамлакатларини “Украинага муносиб ҳарбий ёрдам кўрсатишни давом эттирган ҳолда” мудофаа салоҳиятини ривожлантиришга ва қурол захираларини тўлдиришга чақирди.
Европа дипломатияси раҳбарининг тушунтиришича, айни пайтда Европа мудофаа саноатининг 90 фоизи иттифоқнинг бир қанча мамлакатларида жамланган, бу саноатнинг йиллик айланмаси 70 миллиард еврога яқин, унда 500 минг киши ишлайди.
“Бу Европанинг мудофаа эҳтиёжларининг қарийб 40 фоизини таъминлайди, яъни армияларимиз ўзлари фойдаланадиган қурол-яроғ ва жиҳозларнинг кўп қисмини импорт қилади”, — деди Боррель. Унинг қўшимча қилишича, сўнгги икки йилда ЕИ давлатлари мудофаа харидларининг 78 фоизини хориждан амалга оширган.
“Шу билан бирга, Европа мудофаа саноати маҳсулотининг 40 фоиздан 50 фоизгача қисмини ЕИдан ташқаридаги мамлакатларга экспорт қилади”, дейди у.
Боррель яқинда ЕИнинг умумий кредити бўйича умумий Европа мудофаа салоҳияти ва мудофаа саноатига сармоя киритиш учун зарур бўлган саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш бўйича мунозаралар бошланганини қўшимча қилди.
“Биз буни коронавирус пандемиясининг оқибатларига қарши курашиш учун қилдик, мен тушунмаяпман, нима учун Россия бизнинг хавфсизлигимизга таҳдид солаётганида буни қилмаслигимиз керак ва биз зудлик билан мудофаа салоҳиятимизни оширишимиз ва мудофаа саноатини ривожлантиришимиз керак”, — дейди у.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон халқига Янги йил табриги
- Эркинжон Турдимов: «Муаммо бинода эмас, муаммо раҳбар ва унинг иш услубида»
- Президент прокуратура органлари ходимлари ва фахрийларига табрик йўллади
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- “Катта сакраш” ёхуд Ўзбекистон сунъий интеллект ва рақамли технологиялар ривожида янги босқичга қадам қўйди
- Ўзбекистонда 2025 йилда 150 тоннадан ортиқ сифатли қон тайёрланган
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг