Жорий йилда Хоразмда жами 200 миллион долларлик 91 та лойиҳани ишга тушириш мутасаддиларнинг асосий вазифаси этиб белгиланди
Қорақалпоғистондан Хоразмга келадиган йўл сифати ёмонлиги боис йилига қўшимча 300-400 минг турист жалб қилиш имконияти йўқотилаётгани қайд этилди.
Масъулларга «Урганч – Гурлан – Манғит» йўлини реконструкция қилиш бўйича Европа тикланиш ва тараққиёт банки билан музокара ўтказиш, 10 та туманни ўзаро боғловчи ички йўлларни таъмирлаш учун Осиё инфратузилма ва инвестиция банкидан 75 миллион доллар жалб қилиш топширилди.
Хоразмнинг 13 та туман ва шаҳар ҳокимларининг биринчи ўринбосарлари туризм ва сервис бўйича илғор тажрибани, муҳитни ўрганиш учун Испания, Италия, Франция каби давлатларга юборилиши белгиланди.
Кейинчалик бу тизим барча туризмга ихтисослашган ҳудудларда жорий қилинади.
Умуман, жорий йилда Хоразмда жами 200 миллион долларлик 91 та лойиҳани ишга тушириш; 2 миллион хорижий ва 10 миллион маҳаллий сайёҳни жалб қилиб, туризм экспортини 700 миллион доллардан ошириш; туризм ва хизматлар соҳасида 100 мингта янги иш ўрни яратиш мутасаддиларнинг асосий вазифаси бўлиши белгиланди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Сизни ажаблантирадиган анъаналар. Дунё бўйлаб янги йил қандай нишонланади?
- Ўзбекистон Президенти ва халқига Янги йил байрами муносабати билан самимий қутловлар келмоқда
- Хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан Янги йилдан кейин амалда бўладиган қиймати эълон қилинди
- Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон халқига Янги йил табриги
- Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентдаги “Шарқ баҳори” турар жой мажмуасининг қурилиш майдонига ташриф буюрди
- Ўзбекистоннинг Ғазодаги вазиятга нисбатан ҳозирги аниқ позицияси қандайлиги айтилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг