Жўқорғи Кенгес Раиси Жаҳон банки вакиллари билан учрашди

Ғ.Отажонов/«Халқ сўзи». Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Орынбаев Жаҳон банкининг Ўзбекистон Республикасидаги вакиллари Пьер Гербер, Преслава Ненова ва Албан Беллингезларни қабул қилди.
Учрашувда Қорақалпоғистон Республикасида чорвачилик соҳасини ривожлантириш мақсадида Жаҳон банки грант маблағларини жалб қилиш масалалари муҳокама қилинди.
Таъкидлаш жоиз, шу йилда Қорақалпоғистон Республикаси учун 5 миллион АҚШ доллари миқдорида грант маблағлари ажратилиши белгилаб олиниб, ушбу маблағлар ҳисобидан қорамолларнинг наслини яхшилаш мақсадида эмбрион ишлаб чиқарувчи лаборатория асбоб-ускуналари олиниб, ҳайвонларни идентификация қилиш учун 110 та планшет, 18 та компьютер, чорва ҳайвонларини идентификация қилиш учун 3 миллион 282 мингдан зиёд биркалар билан таъминланади.
Шунингдек, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасининг моддий-техник базаси мустаҳкамланиб, ветеринария сервис хизматини яхшилаш мақсадида 2 та махсус дезинфекция автомобили, 5 тонналик – 1 та, 1 тонналик – 13 та музлаткичли камера ҳамда 53 та музлаткич, 16 та компьютер ва 16 та принтер билан таъминлаш белгиланмоқда.
Учрашувда чорвачилик соҳасини ривожлантириш мақсадида Жаҳон банки томонидан 2,8 миллиард сўм миқдорида кредит маблағлари ажратилганлиги таъкидланиб, 44 миллиард сўмлик кредитлар ажратилиши режалаштирилганлиги тўғрисида маълумот берилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Эҳтиёжманд оилаларга электр ва газ бўйича компенсация берилади
- Танзила Нарбаева Парламентлараро иттифоқнинг 150-юбилей ассамблеяси Президенти этиб сайланди
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Айрим оилаларга бир марталик моддий ёрдам берилади
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Самарқанд яна бир нуфузли форумга мезбонлик қилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг