Жиззахга Хитойдан 30 та замонавий автобус олиб келинди
Фото: Транспорт вазирлиги
Жиззах шаҳрига Хитойдан 30 та янги «Zhongtong» автобуси олиб келинди. Йил якунига қадар яна 60 та автобус олиб келиш режалаштирилган. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, вилоятда йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланувчи «Jizzax Oriyent Trans» ХК томонидан ХХРда ишлаб чиқарилган 30 дона замонавий «Zhongtong» русумли автобуслар келтирилган.
Мазкур автобуслар эндиликда Жиззах шаҳридаги 3 та янги йўналишга брутто-шартномаси асосида жойлаштирилади.
- 1-йўналиш: 107-сонли Зилол МФЙ—Нурафшон МФЙ йўналиш
- 2-йўналиш: 110-сонли Сўғдиёна МФЙ—Учариқ МФЙ йўналиш
- 3-йўналиш: 113-сонли Жиззах АШБ—Товар ХАБ йўналиш
«Ҳудудларда аҳолига кўрсатилаётган транспорт хизматлари сифатини яхшилаш мақсадида замонавий ҳаракат таркиблари (янги автобусларни) олиб келиш ишлари давом этмоқда», дейилади хабарда.
Хусусан, жорий йил якунига қадар вилоятга яна 60 та автобус олиб келиш режалаштирилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг