Жиззахда қарздорларнинг 23 та транспорт воситаси МИБ хатловига ўтди
Фото: МИБ
Мажбурий ижро бюроси матбуот котиби Фаррух Тошпўлатовнинг «Халқ сўзи»га маълум қилишича, бюронинг Жиззах вилояти бошқармаси томонидан ундирувлар самарадорлигини ошириш, қолдиқдаги ишларни сезиларли камайтиришга қаратилган тадбирлар амалга ошириб келинмоқда.
Хусусан, бюронинг Пахтакор туманида ишчи гуруҳ томонидан мол-мулкларни хатловга олиш ва реализация қилиш ишлари амалга оширилиб, тадбирлар давомида 4,8 млрд сўмлик ижро ҳужжатлари иш юритувидан тамомланиб, 1,3 млрд сўм қарздорлик амалда ундирилган.
Бундан ташқари, иш юритувидаги ижро ҳужжатлари бўйича 15 млрд сўмлик 24 та мол-мулклар, жумладан 23 та (автотранспорт ва трактор воситалари), 1 та кўчмас мулк хатловга олинди, шундан солиқ қарздорлиги бўйича 12 та 930 млн сўмлик мол-мулклар хатловга олиниб жарима майдончасига жойлаштирилиши таъминланган.
«Қарздорликлар қопланмаган тақдирда мазкур мулклар аукцион савдоларида сотилиши таъминланади», дейди МИБ матбуот котиби.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг