Жиззахда одам ўлимига сабаб бўлган талаба суд залидан озод қилинди
Жиззах вилояти Зарбдор туманида одам ўлимига сабаб бўлган талаба Ёшлар иттифоқи кафиллиги остида суд залидан озод қилинган. Бу ҳақда Олий суд матбуот хизмати хабар бермоқда.
Қайд этилишича, Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан Зарбдор туман судида 23 ёшли айбланувчи Х. У.га оид жиноят иши кўриб чиқилди.
Судда У.Х. содир этган жиноят иши эҳтиётсизлик оқибатида келиб чиққани, қилган ишидан пушаймонлиги, муқаддам судланмагани, ОТМ талабаси экани ҳисобга олинган.
«Инсонпарварлик, бағрикенглик ва одиллик тамойилларига таяниб, Ёшлар иттифоқи кафиллиги асосида Х.У.га қонун доирасида енгиллик берилди. Х.У.нинг хулқи ва тарбияси бир йил давомида Ёшлар иттифоқи назоратида бўлади ва унинг ижтимоий фойдали меҳнат билан шуғулланиши таъминланади», дейилади хабарда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- Ўзбекистонда нақд пулга уй-жой ва машина олди-сотдиси бекор қилинади
- Соғлиқни сақлаш вазирлиги «Электрон рецепт» тизими бўйича расмий баёнот берди
- “Реал Мадрид” аламли тарзда мағлубиятга учради
- Миллий терма жамоанинг ЖЧдаги ўйинлари қачон ва қаерда ўтиши маълум бўлди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг