Жиззахда халқаро илмий-амалий анжуман ўтказилди

12:19 12 Ноябрь 2024 Жамият
117 0

Саид Донишев/“Халқ сўзи”. Жиззах шаҳридаги Sambhram университетида «Илм-фан тараққиёти: илмий инновацион ёндашувлар ва стратегик таҳлиллар» мавзусидаги халқаро илмий-амалий анжуман ўтказилди.

Халқаро анжуманда юртимиздаги етакчи олий таълим муассасалари билан бир қаторда, рақамлаштириш йўналишидаги хорижий университетларнинг профессор-ўқитувчилари, олимлар, тадқиқотчилар иштирок этди.

Тадбирда халқаро нуфузли олий таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчилари ахборот технологиялари соҳаларида таълим самарадорлигини ошириш, бугунги дунё илм-фани олдида турган долзарб ва муҳим масалалар юзасидан фикр-мулоҳазалар алмашди. Келгуси режалар белгилаб олинди.

Таъкидлаш керакки, халқаро анжуманда мутахассислар иштирокидаги муҳокамалар, мунозаралар, амалий маърузалар республикамизда ахборот технологиялари соҳасида кадрлар тайёрлаш тизимини янада юксалтиради.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер