Россия ноқонуний мигрантлар учун қаттиқ режимни жорий этади
Россияда ноқонуний яшаб келаётган мигрантлар 2025 йилнинг 30 апрелига қадар мамлакатни тарк этиши ёки ҳуқуқий мақомларини тартибга солиши шарт. Президент Владимир Путин томонидан имзоланган «Ноқонуний мигрантларнинг Россияда бўлишини тартибга солиш бўйича вақтинчалик чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармонда мазкур талаблар акс этган. Фармонга кўра, талабларга амал қилмаган мигрантлар депортация қилиниши мумкин.
Мигрантларнинг ҳуқуқий мақомини расмийлаштириш учун қатор талаблар белгиланган. Улар шахсий биометрик маълумотларни топшириш, наркотик моддалар истеъмол қилмагани ва юқумли касалликларга чалинмагани ҳақида тиббий кўрикдан ўтиш, рус тили, Россия тарихи ва қонунчилиги бўйича имтиҳон топширишни ўз ичига олади. Шунингдек, мигрантлар ўтган мажбурий тўловлар бўйича қарзларини тўлашлари шарт.
Қайд этилишича, Россияда ноқонуний мигрантлар сони 739 минг нафарга етиб, уларнинг асосий қисмини Ўзбекистон, Қирғизистон, Арманистон ва Озарбайжон фуқаролари ташкил қилади. Умумий мигрантлар орасида ноқонунийлар улуши 9 фоизни ташкил этади ва бу кўрсаткич сўнгги тўрт-беш йил ичида 30 фоизга ошган.
Президент фармонига кўра, Россия армиясида хизмат қилиш учун шартнома тузган муҳожирлар депортация қилинмайди. Бундан ташқари, уларга нисбатан илгари қабул қилинган депортация ёки Россияга киришни тақиқлаш қарорлари бекор қилинади. Бу муҳожирлар Россия ҳудудида туриш ҳуқуқига эга бўлади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- 16 январь куни баъзи жойларда қор ёғади
- Рақамли Ўзбeкистон учун кибeр-ҳуқуқшунослар: Прeзидeнт Фармони юридик таълимнинг янги даврини очади
- Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатларидан иборат делегация аъзолари Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди (+фоторепортаж)
- Кўрфаз араб давлатлари бозорига божсиз кириш имкони яратилади
- Дунё бўйлаб қон ва кўзёш билан ўтган бир ҳафта — 20 та суратда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг