Россия 2024 йилда қанча аскарини йўқотди?
Америка урушни ўрганиш институти ҳисоботига кўра, 2024 йил давомида Россия Украинага қарши урушда 420 000 нафар ҳарбийини йўқотган.
«Ўртача ҳисобда, россияликлар ҳар бир эгалланган квадрат километр учун 102 кишини йўқотган. Жами 593 квадрат километр ҳудуд эгалланган.
Йўқотишлар деганда жанг майдонида ҳалок бўлган ва доимий жанговар қобилиятини йўқотган ярадорлар назарда тутилган», — дейилади институт ҳисоботида.
Маълум қилинишича, Россия кучлари 2024 йил сентябрь, октябрь ва ноябрь ойларида кучайган ҳужум операциялари оқибатида, тахминан 125.800 қурбон эвазига 2356 квадрат километр майдонни эгаллай олишган. Бу кўрсаткич 2024 йилдаги ҳудудий ютуқларининг 56,5 фоизини ташкил қилган.
Ҳисоботда айтилишича, аввалроқ, Россия Хавфсизлик Кенгаши раисининг ўринбосари Дмитрий Медведев 2024 йилда 440 минг чақирилувчи Россия Мудофаа вазирлиги билан ҳарбий хизмат шартномасини имзолаганини таъкидлаган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари эълон қилинди
- Тошкент вилоятида Абдулла Орипов уй-музейи очилди
- Сенаторлар ва Сенат девони ходимлари умумхалқ ҳашари доирасида ҳудудларни ободонлаштириш ишларига муносиб ҳиссаларини қўшди
- Абдулазиз Комилов Боку форумида Евроосиёнинг янги транспорт-логистика харитаси ва минтақавий хавфсизлик масалаларини илгари сурди
- Қатардан ўзбекистонликларни эвакуация қилиш жараёни якунланди
- ДХХ бир нечта вилоятларда йирик миқдордаги гиёҳванд моддалар савдосига чек қўйди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг