Жиззахда бир нечта автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди
Фото: Иллюстратив фото
2022 йил 18 август куни соат 23:30 ларда, Жиззах вилояти Ғаллаорол тумани ҳудудидан ўтган халқаро аҳамиятга эга М39 «Тошкент-Термиз»автомобиль йўлининг 1010 км.да, 1970 йилда туғилган, Сурхондарё вилояти, Бойсун туманида яшовчи ҳайдовчи бошқарувидаги «ЗИЛ 130» русумли юк автомашинаси носоз ҳолда тўхтаб қолган. Шу ерда хизмат олиб бораётган ЙПХ инспектори «Кобальт» русумли ЙПХ хизмат автомашинасида маёқчаларини ёқиб ҳаракат хавфсизлигини таъминлаб турган вақтида 2001 йилда туғилган, Зомин туманида яшовчи ҳайдовчи бошқарувидаги «ЗИЛ 130» русумли юк автомашинаси билан ЙПХ инспекторининг хизмат автомашинасини чап томонини қириб ўтиб олдинда тўхтаб турган «ЗИЛ 130» русумли юк автомашинасининг орқа қисмига уриб ЙТҲ содир этган.
Юзага келган тирбандлик туфайли тўхтаб турган 1996 йилда туғилган Бухоро вилояти, Ғиждувон туманида яшовчи ҳайдовчи бошқарувидаги «Дамас» русумли автомашина орқасидан ҳаракатланиб келаётган, 1998 йилда туғилган, Зомин туманида яшовчи ҳайдовчи бошқарувидаги «ЗИЛ 130» русумли юк автомашинасининг тормоз тизими ишламай қолиши натижасида олдиндаги автомашиналар ўнг томони ва бордёр ўртасидан юриб бораётиб, Самарқанд вилояти, Қўшкўпир туманида яшовчи 1969 йилда туғилган пиёдани уриб юбориб ҳаракатланишда давом этиб «Кобальт» русумли ЙПХ хизмат автомашинасининг орқасидан уриб техник шикаст етказган.
Оқибатда 2001 йилда туғилган «ЗИЛ 130» русумли ҳайдовчиси воқеа жойида вафот этган ва икки нафар фуқаро тан жароҳати олган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг