Жиззахда белбоғли кураш бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда
Жиззах шаҳридаги Ўрда “Экологик боғи” жорий йилнинг 21-26 май кунлари катталар ўртасида Ўзбек миллий белбоғли кураши, Қирғизистоннинг “Алиш” ва Қозоқистоннинг “Қазақ куреси” бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда.
Дастлаб чемпионат олдидан матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда Осиё белбоғли кураш конфедерацияси, Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси, Қиғисистоннинг “Алиш” халқаро федерацияси, Қоҳоғистоннинг “Қазақ куреси” ассосацияси, Жиззах вилояти ёшлар сиёсати ва спорт бош бошқармаси раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.
- 2019-2022 йилларда юртимизда яъни, Олмалиқ, Жиззах, Қўқон ҳамда Наманган шаҳарларида Ўзбекистон Президенти соврини учун белбоғли кураш бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасида жаҳон чемпионатларининг юқори савида ўтгани белбоғли курашимизнинг дунё бўйлаб кенг қулоч ёзаётгандан далолатдир, - дейди Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси раиси Равшан Дастиров. – Бугун Жиззах шаҳрида илк бор старт олганкатталар ўртасида белбоғли кураш, “Алиш”, “Қазақ куреси” бўйича Осиё чемпионати тарихий воқеадир. Ушбу мусобақа жори йил куз фаслида ўзбек, қозоқ, қирғиз халқларининг миллий спорт турлари бўйича Саудия Арабистонида бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионати олдидан саралаш вазифасини бажариб бериши билан ҳам жуда аҳамиятлидир.
Эртага ўзбек белбоғли кураш баҳслари бўлиб ўтса, 25 май куни эса “Қазақ куреси” ва “Алиш” белбоғли кураш мусобақалари бўлиб ўтади.
21 май кунидан бошлаб юқоридаги спорт турлари бўйича Осиё чемпионати иштирок этувчи Ҳиндистон, Индонезия, Эрон, Япония, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон каби 20 га яқин давлатлардан келган 300 нафардан зиёд номдор полвонлар, делегация аъзолари, ҳакам ва мураббийлар кутиб олинди.
Мусобақалар давом этмоқда.
Толибжон ЭРГАШЕВ, “Халқ сўзи”.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг