Жиззахда “Адолат уйи” очилди
Жиззах шаҳрида вилоят судлари учун янгидан бунёд этилган маъмурий бино фойдаланишга топширилди. Мажмуа замонавий талаблар асосида қурилган бўлиб, 1,56 гектар майдонда жойлашган ва учта асосий бинодан иборат. Биноларда вилоят судлари, туманлараро суд, суд департаменти учун хизмат хоналари, суд заллари, адвокат ва прокурорлар хоналари, архив хонаси, кутиш заллари, замонавий телекоммуникация хонаси, ошхона, спорт зали, она ва бола хонаси, тиббиёт хонаси, музей ва кутубхона мавжуд.
Мажмуада инсон ҳуқуқлари ҳимояси, қонун устуворлиги, суд очиқлиги ва фуқаролар ишончини мустаҳкамлаш принциплари устуворлиги эътиборга олиниб, суд заллари аудио ва видео ёзув тизимлари, видеоконференцалоқа ускуналари ва юқори тезликдаги интернет билан таъминланган. Ҳовли ҳудудида фавворалар, айвончалар ва кенг тураргоҳлар барпо қилинган.

— Барча шароитларга эга мазкур мажмуанинг фойдаланишга топширилиши судларнинг мустақиллиги ва одил судловни таъминлаш борасида олиб борилаётган ислоҳотлар самарасидир, — дейди вилоят суди раиси Акрам Шукуров. — Олдимиздаги асосий мақсад фуқаролар ва суд жараёнлари иштирокчиларининг ҳақ-ҳуқуқларини тўлиқ таъминлаб, ушбу бинони чин маънода адолат ва ишонч уйига айлантиришдан иборат.
Мажмуанинг тантанали очилиш маросимида Олий суд раиси Бахтиёр Исломов, Жиззах вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари Зафар Азимов, Судьялар олий кенгаши раиси Холмўмин Ёдгоров, суд фахрийлари, жамоатчилик ва турли соҳа вакиллари иштирок этди.
Улуғбек АДИЛОВ
(«Халқ сўзи»).
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг