Жиззахда 16 ёшли бола ҳаракатланаётган аттракциондан йиқилиб тушди
Ижтимоий тармоқларда Жиззах шаҳрида жойлашган истироҳат боғида бахтсиз ҳодиса юз бергани тасвирланган видео тарқалди. Вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ҳолат юзасидан муносабат билдирди.
Билдирилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиззах шаҳрида жойлашган «Ўрда экологик истироҳат боғи»да вилоят ФВБ ва профилактика инспекторлари томонидан ўрганиш ишлари олиб борилган. Ўтказилган суҳбат давомида ҳақиқатдан ҳам жорий йилнинг 1 июнь куни соат 20:00 ларда 16 ёшли бола ҳаракатланаётган аттракциондан йиқилиб тушгани аниқланган.
Пахтакор туманида яшовчи 2007 йилда туғилган фуқаро М.Ў. оила аъзолари билан биргаликда истироҳат боғига айланиш учун бориб, аттракционда учиш вақтида операторларнинг огоҳлантиришларига қарамасдан ҳимоя камарини ечиб юборган. Оқибатда М.Ў. йиқилиб тушган.
«Ўрганишлар натижасида фуқаро ҳеч қандай тан жароҳати олмагани ва мазкур ҳолат содир бўлган вақтда аттракционда носозликлар бўлмагани маълум бўлди», дейилади ФВБ хабарида.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг