Жиззах вилоятида ёшларга доир сиёсати бўйича қонунчилик ижроси юзасидан тадбирлар ўтказилди
Жорий йилнинг 27 ноябрь куни Олий Мажлис Сенати аъзолари Н. Пардаев, Х. Эрматов ва Ж. Бобаназарова томонидан Жиззах вилоятида ёшларга доир сиёсати бўйича қонунчилик ижроси юзасидан тадбирлар ўтказилди. Бу борада амалга оширилаётган ишлар ва уларнинг аҳамиятини ёшлар ўртасида кенг тушунтирилди.
Учрашувлар давомида сенаторлар вилоятда ёшлар сиёсати ижроси доирасида амалга оширилаётган ишларнинг мазмун-моҳияти, ёшлар манфаатларига қаратилган ислоҳотлар, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилган тизимли чора-тадбирлар ҳақида батафсил маълумот бердилар.
Тадбирларда, хусусан, ёшларнинг меҳнат бозорида муносиб ўрин эгаллашларини таъминлаш бўйича Ёшлар бандлиги дастури доирасида кўрилаётган амалий чоралар, эришилаётган натижалар, ютуқлар ва келгусидаги устувор вазифалар алоҳида таъкидлаб ўтилди.
Сенаторлар ёшларнинг бандлигини ошириш, тадбиркорликка кенг жалб қилиш, уларнинг билим ва кўникмаларини ривожлантиришга хизмат қилаётган дастур ва ташаббусларнинг аҳамиятини қайд этди.
Тадбир иштирокчилари ёшларга яратилган имкониятлар, давлат томонидан кўрсатилаётган қўллаб-қувватлаш чоралари юзасидан ўз фикр-мулоҳазалари ва таклифларини ҳам билдирди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўрта Осиёдаги энг баланд янги йил арчаси — Наманганда
- Нилуфардан Қобилжонгача... Қобулжон Россияда этник нафрат туфайли ваҳшийларча ўлдирилган биринчи бола эмас
- Ялдо туни: Ерликлар бугун энг узун тун ва энг қисқа кунга гувоҳ бўлади
- Ҳоким ёрдамчиси кимга ёрдамчи?
- Тошкент шаҳрида Марказий Осиё давлатлари ва Корея Республикаси парламентлари раҳбарларининг III йиғилиши ўз ишини бошлади
- Пойтахтга автомобиллар киришига ҳеч қандай тақиқ йўқ — Тошкент шаҳар ҳокимлиги
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг