Жиззах шаҳридаги «Истиқлол» истироҳат боғи замонавий қиёфага келтирилади

Рустам НУРМАТОВ/«Халқ сўзи». Жиззах шаҳридаги «Истиқлол» истироҳат боғи сўнгги йилларда қаровсизлиги туфайли кўримсиз ҳолга келиб қолганди. Вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли турмуш даражасини янада яхшилашга доир чора-тадбирлар режасига мувофиқ, ушбу боғ эндиликда замонавий қиёфага келтирилади.
Жиззах вилояти ҳокимлиги «Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компанияси ДУК буюртмаси асосида «Мукаммал қурилиш савдо» МЧЖ қурувчилари томонидан «Истиқлол» истироҳат боғида қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Лойиҳа қиймати 8 миллиард 513 миллион сўмни ташкил этади.
— Истироҳат боғи ёнидан оқиб ўтувчи Сангзор дарёсида сунъий ҳавза барпо қилинади, — дейди вилоят ҳокимлиги «Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компанияси ДУК етакчи мутахассиси Нодирбек Абдуазимов. — Ташаббускор тадбиркорлик субъектларининг қатор лойиҳалари учун боғ ҳудудидан ер ажратилиб берилади. Истироҳат боғида инфратузилма билан боғлиқ барча ишлар амалга оширилади. Унинг ҳудудига янги 60 та ўриндиқ, 10 та олти қиррали суҳбат қурадиган айвонча, 60 та чиқинди қутиси, ташқи ёритиш ускуналари ўрнатилади.
Бунёдкорлик ишлари самарасида замонавий кўринишга келтирилаётган, аҳоли учун қулай шароитлар яратилаётган «Истиқлол» истироҳат боғи шу йил баҳорги мавсумдан эътиборан яна жиззахликларнинг энг гавжум, севимли дам оладиган масканига айланади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендиялар миқдори 10 фоизга оширилади
- Олимлар Альцгеймер касаллигидан ҳимоя қилувчи парҳез ҳақида маълумот беришди
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
- Доллар курси ошишда давом этмоқда
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
- Ўзгаришларни сўз билан уйғотган журналист
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг