Жиноятчиликка қарши курашиш бўйича фаолиятнинг ҳуқуқий асослари такомиллаштирилади
Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ-920-сон, 13.03.2024 й.) билан айрим норматив ҳуқуқий ҳужжатларга қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди.
“Тезкор-қидирув фаолияти тўғрисида”ги Қонунга киритилган қўшимчага кўра, тезкор-қидирув тадбирлари ахборот-коммуникация технологиялари қўлланилган ҳолда, шу жумладан кибермаконда ва унинг имкониятларидан фойдаланилган ҳолда ўтказилиши мумкин бўлди.
“Маъмурий қамоқни ўташ тартиби тўғрисида”ги Қонунга киритилган қўшимчага кўра, махсус қабулхоналардаги тезкор-қидирув фаолияти жиноятларнинг олдини олиш, уларни аниқлаш, уларга барҳам бериш ва уларни фош этиш, шунингдек жиноятларга тайёргарлик кўришга ва уларни содир этишга дахлдор бўлган шахсларни аниқлаш, топиш ҳамда қидириш мақсадида, қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.
Шу билан бирга “Ички ишлар органлари тўғрисида”ги Қонунга жиноятларнинг ҳолатларини аниқлаш, жиноятларни содир этган шахсларни аниқлаш ва қидириш, шунингдек жазони ўташдан бўйин товлаётган ёки бедарак йўқолган шахсларни қидириш мақсадида оммавий ахборот воситаларининг имкониятларидан бепул фойдаланишга доир ички ишлар органларининг ҳуқуқларини аниқлаштиришни назарда тутувчи ўзгартириш киритилди.
Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг