ЖИДУ талабаси МДҲнинг энг яхши талабаси бўлди

МДҲ давлатлари олий таълим муассасаларининг энг яхши талабаларини қўллаб-қувватлаш, уларнинг илм-фан, техника ривожига ҳисса қўшиб келаётган иқтидорли ёшларни аниқлаш ва уларни муносиб рағбатлантириш мақсадида ўтказиб келинаётган танловда МДҲ мамлакатлари олий таълим муассасаларининг қобилиятли, халқаро олимпиада ва танловларнинг ғолиблари бўлган талабалари мукофотланади. Уларнинг ютуқларини акс эттирувчи «Халқаро иқтидорли ёшлар энциклопедияси» нашрдан чиқади.
Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети «Халқаро муносабатлар» факультети 2-босқич талабаси Дилмурод Дилмуродов мазкур танловда «Илм-фан» йўналишида қатнашиб, ташкилотчилар томонидан I даражали диплом ва «МДҲнинг энг яхши талабаси-2021» кўкрак нишони билан тақдирланди.
Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, Дилмурод Дилмуродов 2013-2015 йилларда «Камалак» болалар ташкилотида, 2015-2016 йилларда «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракатида, 2017-2020 йилларда Ўзбекистон ёшлар иттифоқида сардорлик вазифасида фаолият юритган. 2017 йилда Ёшлар ташкилотидаги намунали фаолияти учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Маслаҳатчисининг Ишонч ёрлиғи билан тақдирланган. 20 га яқин илмий ва публицистик мақолалари республика ва халқаро газета ва журналларда чоп этилиб, тўпламларга киритилган. У, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 30 йиллигига бағишлаб ёзилган «Ибрат» тўплам-китобининг муаллифи ҳисобланади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доллар курси пастлади
- «Бунёдкор» мураббийи Сергей Арсланов вафот этди
- Қондаги глюкозани пасайтириш учун кечки овқатланишнинг идеал вақти маълум бўлди
- Сардобанинг сири нимада?
- Камчатка соҳилларидаги кучли зилзиладан сўнг Ўзбекистон Консуллиги ватандошларимизга мурожаат қилди
- Бухоролик докторант ниманинг эвазига Президент совғаси – автомобилга эга бўлди?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг