Жерар Депардьe иштирокидаги Ўзбекистон ҳақидаги фильм тақдимоти бўлди

12:55 03 Октябр 2021 Маданият
1062 0

Фото: Кинематография агентлиги Ахборот хизмати

Алишер Навоий номидаги киносаройида 2 октябрь куни Республика Президенти ташаббуси билан қайта тикланган Тошкент халқаро кинофестивали доирасида Арно Фриле режиссёрлигида суратга олинган “Менинг ўзбекча тушим” (“Мой узбекский сон”) фильми намойиш этилди. Бу ҳақда Кинематография агентлиги Ахборот хизмати хабар берди.

Кинокартинада бош ролни таниқли актёр Жерар Депардьe ижро қилган. Намойишдан олдин фильм ижодкорлари иштирокида учрашув бўлиб ўтган. Жерар Депардьe учрашувда Ўзбекистонга аввал кўп бора келгани ва сафарларидаги хотиралари билан бўлишган. Шунингдек, кинофестивалга таклиф этилгани учун ўз миннатдорчилигини билдирган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер