Женнифер Лопеснинг Тошкентдаги концерти туфайли айрим кўчалар машиналар учун ёпилади
Тошкент шаҳрида бўлиб ўтаётган Женнифер Лопеснинг концерти туфайли айрим кўчаларда машиналар ҳаракати тўлиқ тўхтатилади. Бу ҳақда ИИББ ЙҲХБ матбуот хизмати хабар қилди.
Маълумотларга кўра, 7 август куни пойтахтимизнинг Чилонзор туманида жойлашган Бунёдкор стадионида хонандаси Женнифер Лопеснинг концерти бўлиб ўтиши муносабати билан туманнинг айрим кўчаларида соат 12:00 дан 23:00 га қадар бўлган вақт оралиғида автотранспорт воситалари ҳаракати тўлиқ чекланади.
Бу кўчалар:
— Чўпонота — Қатортол кўчалари чорраҳасидан, Чўпонота кўчаси бўйлаб, Чўпонота ва Чилонзор кўчалари кесишган чорраҳасигача бўлган қисми;
— Чилонзор — Чўпонота кўчалари чорраҳасидан Чилонзор кўчаси бўйлаб, Чилонзор — КХАЙ кўчалари кесишган чорраҳасигача бўлган қисми;
— Бунёдкор иккинчи даражали кўчаси: КХАЙдан — Чўпон ота кўчасигача бўлган қисми.
«Юзага келаётган ноқулайликлар учун узр сўраймиз ва айланма ва ёндош кўчалардан ҳаракатланишни тавсия қиламиз», дейилади хабарда.
Бундан ташқари, концертга етиб бориш учун бепул автобуслар ҳаракати ташкил этилган. Бунда «City Mall» савдо кўнгилочар мажмуаси, «Hyatt Regency» меҳмонхонаси ҳамда «Humo Arena» муз саройи олд майдонларидан соат 16:00 дан бошлаб махсус автобуслар тўхтовсиз қатновни амалга оширади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Ўзбекистоннинг 7 та моддий ва номоддий маданий мерос объектлари AYSESKO рўйхатига киритилди
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- Эркаклар аёлларга нисбатан кўпроқ калория истеъмол қилиши керакми?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг