Женевада Сенат Раиси бир қатор давлатлар парламент аъзолари билан учрашувлар ўтказди
Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева Женева шаҳрида Парламентлараро иттифоқнинг 151-ассамблеяси доирасида қатор хорижий давлатлар парламентлари аъзолари билан учрашувлар ўтказди.
Жумладан, Корея Республикаси Миллий Ассамблеяси «Халқ кучи» партияси фракцияси раҳбари Юн Же Ок билан учрашувда Ўзбекистон ва Жанубий Корея ўртасидаги сиёсий, иқтисодий ва маданий алоқаларни янада мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, жорий йил декабрь ойида Тошкент шаҳрида ўтказиладиган Марказий Осиё давлатлари ва Корея Республикаси парламентлари раҳбарларининг учинчи учрашувига тайёргарлик масалалари кўриб чиқилди.
Туркия Буюк миллат мажлиси Ташқи ишлар қўмитаси аъзоси Асуман Эрдўған билан ҳам учрашув бўлиб ўтди.
Суҳбат чоғида Парламентлараро Иттифоқнинг 2026 йил апрель ойида Истанбулда бўлиб ўтадиган 152-ассамблеяси доирасида қўшма тадбирлар ҳамда келгуси йил сентябрь ойида Самарқанд вилоятида ўтказиладиган Ёш парламент аъзоларининг 12-Глобал конференциясига тайёргарлик масалалари муҳокама қилинди.
Словения парламентининг Ташқи сиёсат қўмитаси раиси Предраг Бакович билан бўлиб ўтган мулоқот давомида Ўзбекистон ва Словения ўртасидаги муносабатларнинг жадал ривожланаётгани қайд этилди.
Учрашувда дўстлик гуруҳлари фаолиятини ривожлантириш, ижтимоий ҳимоя, гендер тенглик ва барқарор ривожланиш йўналишларида ҳамкорликни кенгайтириш юзасидан фикрлар алмашилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўрта Осиёдаги энг баланд янги йил арчаси — Наманганда
- Нилуфардан Қобилжонгача... Қобулжон Россияда этник нафрат туфайли ваҳшийларча ўлдирилган биринчи бола эмас
- Ялдо туни: Ерликлар бугун энг узун тун ва энг қисқа кунга гувоҳ бўлади
- Ҳоким ёрдамчиси кимга ёрдамчи?
- Тошкент шаҳрида Марказий Осиё давлатлари ва Корея Республикаси парламентлари раҳбарларининг III йиғилиши ўз ишини бошлади
- Пойтахтга автомобиллар киришига ҳеч қандай тақиқ йўқ — Тошкент шаҳар ҳокимлиги
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг