Жазирамадан Зомин салқинликларига. Илгари кириш мумкин бўлмаган объектларга фотосаёҳат

17:42 06 Июнь 2018 Жамият
8935 0

Ёз. У билан бирга жазирама ҳам келди. Ана шундай пайтларда денгизга боргиси келади одамнинг. Бироқ энг яқин денгизга Ўзбекистондан икки чегарадан ошиб бориш мумкин. Шунинг учун жазирамадан сақланишнинг энг осон йўли бу тоғлардир.

Фото: Ҳасан Пайдоев, "Халқ сўзи".

Она Ватан табиатини, тоғлар чиройини хуш кўрувчилар учун яхши янгилик бор. Ички ва ташқи туризмни ривожлантириш мақсадида 2018 йилнинг 29 май куни Вазирлар Маҳкамаси томонидан қарор қабул қилинди, унга кўра баъзи киришга рухсат бўлмаган объектларга йўл очилди. Улардан иккитаси Жиззахда жойлашган. Шу мақсадда илгари саёҳатчиларнинг кўзидан яширин бўлган жойларни кўриш учун биз Зомин тоғларига йўл олдик.

Зомин дам олиш масканига йўл туман марказидан бошланади. Шаҳар туридаги қишлоқ шуниси билан машҳур-ки бу ерда Президент Шавкат Мирзиёев дунёга келган ва унинг болалиги ўтган.

Фото: Ҳасан Пайдоев, "Халқ сўзи".

Дам олиш масканигача бир соатдан кўпроқ йўл юриш керак. Бу ерларга биринчи марта келган инсон учун вақт бир зумда ўтиб кетади. Атрофдаги манзарадан ажиб ҳислар уйғонади.

Фото: Ҳасан Пайдоев, "Халқ сўзи".

Ҳавоси ўзгача, унинг шифобахш хусусиятлари бор, дейишади. Чангдан асар ҳам йўқ, пастга қараганда бу ер анча салқин.

Фото: Ҳасан Пайдоев, "Халқ сўзи".
Фото: Ҳасан Пайдоев, "Халқ сўзи".

Дам олиш масканида нафас йўллари касалликлари билан оғриган инсонлар дам олишади ва даволанишади. Улар республикамизнинг турли жойларидан келишади. Андижонлик Моҳинур Юсупалиева қизалоғи Бибисора билан мана икки йилдан бери шифокор маслаҳати билан ёзни шу ерда ўтказмоқда. Онаси каби уч ёшлик қизчасида ҳам астма касаллиги аниқланган. Улар бу ерга бир неча кун аввал келишган. Моҳинурнинг айтишича, ўзини анча яхши ҳис қилаётган экан: тоғ ёнбағриларида деярли тўхтамасдан сайр қилмоқда.

Фото: Ҳасан Пайдоев, "Халқ сўзи".

Дам олиш масканидан тепароқда, яъни Суффа платосига етмасдан Шербулоқ чашмаси тоғ бағридан отилиб чиқади. Сувида кальций мавжудлиги туфайли таъми ширинроқ. Чашма атрофида бозор бор. Пештахталарда қимиз, эчки сутидан тайёрланган қурут, ёғли патирлар, зираворлар, тоғ ўсимликлари бор.

Фото: Ҳасан Пайдоев, "Халқ сўзи".

Бу қўриқланадиган саҳна. Шу сабабдан бу ерда туристларга ўтларни териш ман қилинади. Дам олиш кунлари бу жойларда одам кўп бўлади. Баъзи савдогар аёлларнинг жарангдор овозлари туристларни толиқтириб қўяди.

Фото: Ҳасан Пайдоев, "Халқ сўзи".

Турли хил дам олувчиларни учратасиз. Асосан оилавий келишади. Аммо жамоа бўлиб келувчилар ҳам бор. Сожида Сафарова — тарбиячи. У Пахтакор туманидан яна ўн икки нафар боғча тарбиячилари билан бирга келган. Зомин тоғларида биринчи маротаба эканлигини тан олмоқда, баъзида келишга вақт бўлмаган, баъзида имконият. Энди тез-тез келиб туришини айтди.

Фото: Ҳасан Пайдоев, "Халқ сўзи".
Фото: Ҳасан Пайдоев, "Халқ сўзи".

Эгри-бугри йўллардан платога қараб кўтарилаётиб йўловчилар блок-постдан ўтишади. Илгари унинг олдига ҳатто яқинлашиш ҳам мумкин эмасди, бу ҳақда ҳали олиб ташлаб улгурилмаган белгилар эслатади.

Тўсатдан кўтарилиш тугайди. 2,5 минг километр баландликда Суффа платоси кўз олдида намоён бўлади. У билан бирга табиат манзарасига тўғри келмаётган минора ҳам. Теваракдаги минора кранлари иншоот ҳали қуриб битказилмаганлигини билдиради. Бу радиоастрономик комплекс (РТ-70). Шу пайтгача турисларга ушбу жойга ва унга туташган ерларга ўтиш тақиқланган эди.

Фото: Ҳасан Пайдоев, "Халқ сўзи".

Обсерватория ҳақида батафсил бошқа мақолада. Ҳозир эса яна тоғларга сайр. Уларни кўришни албатта, тавсия қиламан.

Фото: Ҳасан Пайдоев, "Халқ сўзи".

Руслан Кенжаев.

P.S. Тошкентдан етиб олиш маршрути: Олмазор метро бекатидан Зомин қишлоғигача таксида – 200 километрга яқин. Нархи – 25-30 минг сўм.

Зомин қишлоғидан шу номли дам олиш масканигача ҳам таксида 15 минг сўм ёки автобусда 7 минг сўм етиб олинади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?