Жазирама туфайли Европада 2,3 минг киши вафот этди

Иллюстратив фото
Иссиқ ҳарорат туфайли Европанинг 12 та шаҳрида ўн кунда 2,3 минг киши вафот этди. Бу ҳақда Лондон Империал коллежи ва Лондон Гигиена ва тропик тиббиёт мактаби тадқиқотида маълум қилинган.
Тадқиқот Ғарбий Европанинг катта қисмлари ҳаддан ташқари иссиқликдан азият чеккан 10 кунни қамраб олди, Испанияда ҳаво ҳарорати Цельсий бўйича 40 даражадан ошди, Францияда эса ўрмон ёнғинлари кўпайган.
Қайд этилишича, иқлим ўзгариши туфайли қўшимча ва кутилмаган ўлимлар сони уч баравар кўпайган. Иссиқдан вафот этишларнинг 1,5 мингга яқини ёки 65 фоизи иқлим ўзгариши билан боғлиқ. Ўлимлар қайд этилган ҳудудларда ҳаво ҳарорати 1−4 даражага кўтарилган.
Маълумотларга кўра, Милан (317 киши), Барселона (286 киши), Париж (235 киши), шунингдек, Лондон, Рим, Мадрид, Афина, Будапешт, Загреб, Франкфурт ва Лиссабон аҳолисининг ўлимида иқлим ўзгариши туфайли ҳароратнинг кўтарилиши аҳамияти юқори бўлган.
Ўлганлар сонини ҳисоблаш учун олимлар тасдиқланган эпидемиологик моделлар ва ўлимнинг тарихий маълумотларидан фойдаланган, улар иссиқлик асосий сабаб бўлган ўлимларни, шу жумладан юқори ҳарорат таъсири мавжуд тиббий шароитларни ёмонлаштирган ҳолатларни акс эттирган.
Таъкидланишича, ўлимларнинг катта қисми (88%) 65 ва ундан катта ёшдагиларга тўғри келади. Тадқиқот муаллифларининг сўзларига кўра, ушбу маълумотлар шуни кўрсатадики, ёндош касалликларга чалинган одамларда иссиқлик туфайли эрта ўлим хавфи юқори бўлмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доллар курси пастлади
- «Бунёдкор» мураббийи Сергей Арсланов вафот этди
- Қондаги глюкозани пасайтириш учун кечки овқатланишнинг идеал вақти маълум бўлди
- Камчатка соҳилларидаги кучли зилзиладан сўнг Ўзбекистон Консуллиги ватандошларимизга мурожаат қилди
- Сардобанинг сири нимада?
- Бухоролик докторант ниманинг эвазига Президент совғаси – автомобилга эга бўлди?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг