RBC: Россияда Telegram иши секинлаштирила бошланади

20:37 10 Февраль 2026 Дунё
342 0

Россия ҳукумат органлари Telegram мессенжери ишини секинлаштириш бўйича чоралар кўришга қарор қилди. Бу ҳақда RBC хабар берди.

Хабарда айтилишича, манбалардан иккитасининг сўзларига кўра, Роскомнадзор хизмат фаолиятини қисман чеклашга қаратилган чораларни сешанба куни, 10 февралдан бошлаб амалга оширишни режалаштирмоқда.

Нашрнинг яна бир суҳбатдоши эса Telegram ишини секинлаштириш бўйича чоралар аллақачон кўрила бошланганини маълум қилган.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йил октябрь ойи охирида Россияда Telegram ва WhatsApp мессенжерларининг янги фойдаланувчиларига СМС хабарлар ва қўнғироқлар келиб тушмай қолаётгани ҳақида маълумотлар тарқалган эди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?