Жарқўрғонда ҳоким ёрдамчиси 698 млн сўм кредит маблағларини ўзлаштиргани аниқланди

15:17 11 Март 2024 Жамият
285 0

Иллюстратив фото

Жарқўрғон туманида ҳоким ёрдамчиси ажратилган 698 млн. сўм кредит маблағларини сохта ҳужжатлар орқали шериклари билан талон-торож қилди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сурхондарё вилояти Жарқўрғон туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро Н.Ш. ҳамда тумандаги “И” МФЙ бўйича ҳоким ёрдамчиси Х.М. 11 нафар фуқаро ва ЯТТ У.Т.нинг номига сохта ҳужжатларни расмийлаштириш орқали 698 млн сўм кредит ажратиб, ушбу маблағларни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер