Жанубий Кореяда «DeepSeek» иловасининг юклаб олиниши тўхтатилди
Жанубий Кореянинг шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш бўйича агентлиги (PIPC) Хитойнинг сунъий интеллектга асосланган «DeepSeek» иловаси мамлакатда вақтинча блокланганини эълон қилди. Ушбу қарор илова маълумотларни ҳимоя қилиш бўйича мамлакат қонунларига тўлиқ риоя қилмагани аниқлангач, кучга кирди.
Расмийларга кўра, «DeepSeek»нинг юклаб олиниши тўхтатилган бўлсада, бироқ илованинг веб-хизмати ҳали ҳам фойдаланиш учун очиқ қолмоқда. PIPC таъкидлашича, илова Жанубий Корея қонунларига мос келадиган ўзгаришларни амалга оширгандан сўнг унинг фаолияти қайта тикланиши мумкин.
Хитой томонидан оммага тақдим этилган «DeepSeek» стартапи ўтган ҳафта Жанубий Кореяда ўзининг расмий юридик вакилларини тайинлаган ва мамлакат қонунларига тўлиқ риоя қилмаганини қисман тан олган. PIPC хабарига кўра, компания шахсий маълумотларни ҳимоя қилишга оид айрим жиҳатларни эътибордан четда қолдирган.
«DeepSeek»нинг шахсий маълумотлар билан боғлиқ муаммолари фақат Жанубий Кореяда эмас, балки Европада ҳам кузатилган. Ўтган ой Италия шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш бўйича агентлиги — «Garante DeepSeek»нинг чатбот хизматларини мамлакатда блоклаш қарорини эълон қилган эди. Ушбу чора компаниянинг махфийлик сиёсати бўйича тартибга солувчиларнинг талабларини бажармагани сабабли қабул қилинган.
«DeepSeek» ҳозирча ушбу масала юзасидан расмий изоҳ бермаган. Шу билан бирга, Жанубий Корея ҳукуматининг илгари «DeepSeek»ни блоклаш бўйича ҳаракатларига Хитой ташқи ишлар вазирлиги ўз муносабатини билдирган.
Шунингдек, Хитой ҳукумати ҳеч қачон бирор компания ёки жисмоний шахсдан қонунни бузган ҳолда маълумот тўплашни ёки сақлашни талаб қилмаслигини билдирган. Шу сабабли, «DeepSeek» иловасининг келажакдаги тақдири Жанубий Корея қонунчилигига мос ўзгартиришларга боғлиқ бўлиши кутилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- “Доҳа — Қатарнинг юраги, тунги ритмда уриб турган шаҳар”
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг