Жанубий Корея соҳиллари яқинида Россия кемаси ёниб кетди

13:28 26 Март 2025 Дунё
189 0

Фото: Yonhap

Жанубий Корея қирғоқларида Россиянинг “Crystal Asia” кемасида содир бўлган ёнғин оқибатида 6 нафар Россия фуқароси жабрланди. Бу ҳақда Россиянинг Пусандаги бош консуллиги маълум қилди.

“2025 йилнинг 26 март куни маҳаллий вақт билан соат 07:14да Камчхон (Пусан) портидан 8 км узоқликдаги денгизда Россиянинг “Crystal Asia” музлаткичли кемасида ёнғин содир бўлди”, — дейилади хабарда.

Маълум қилинишича, ҳодиса содир бўлган вақтда кемадан 23 киши бўлган, улардан 22 нафари Россия фуқароси ҳисобланади. Улар орасида жабрланганлар бор. Барча жабрланганлар касалхонага ётқизилган. Пусан денгиз полицияси маълумотларига кўра, икки нафар россияликнинг аҳволи оғир.

Бунгача Таиланднинг Пхукет шаҳрида 35 нафар россиялик сайёҳ бўлган автобус ҳалокатга учраган эди. Улардан тўрт нафари енгил тан жароҳатлари олиб, тиббий кўрикдан ўтиш учун шифохонага олиб кетилган, бироқ тез орада қўйиб юборилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер