Жанубий Корея КХДР билан чегарадаги ташвиқот ва K-pop тарқатувчи овоз кучайтиргичларни олиб ташламоқда

13:21 04 Август 2025 Дунё
150 0

Фото: Yonhap

Жанубий Корея ҳукумати КХДР билан чегара ҳудудида ўрнатилган пропагандистик овоз кучайтирувчи ускуналар — колонкаларни олиб ташлашни бошлади. Бу ҳақда The Korea Times нашри хабар берди.

Маълумотга кўра, ушбу чоралар мамлакат Мудофаа вазирлиги ташаббуси билан амалга оширилмоқда ва улар Пхеньян билан муносабатлардаги тарангликни юмшатишга қаратилган.

Чегара бўйлаб, демилитаризация қилинган ҳудудда ўрнатилган бу колонкалар орқали Жанубий Корея томонидан шимолий қўшнисига қарши тарғибот — давлат раҳбари Ким Чен Ин танқид қилинган ахборотлар, K-pop мусиқалари ҳамда турли хабарлар узатиб турилган эди.

Жорий йил июнь ойида лавозимга киришган Янги президент Ли Чжэ Мён ушбу трансляцияларни тўхтатиш бўйича фармон берган, бу эса қўшнилар билан муносабатларни яхшилашга қаратилган қадам сифатида баҳоланган.

Ҳукумат маълум қилишича, чегара ҳудудидаги барча 20 та стационар колонка бир ҳафта ичида бутунлай демонтаж қилинади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?