Жамоатчилик фикрида хавотирли тенденция: 10 фоиздан зиёд фуқаро оилада эр хотинига куч ишлатиши мумкин деб ҳисоблайди
Хабар берганимиздек, «Ижтимоий фикр» республика жамоатчилик фикрини ўрганиш Маркази оилавий муаммоларни аниқлаш ва уларнинг ечимини топишга қаратилган социологик тадқиқотлар ўтказди.
Тадқиқотлар телефон сўрови усули ёрдамида ўтказилган ва унда республикамизнинг барча ҳудудларида, шаҳар ва қишлоқ жойларида яшовчи 18 ва ундан катта ёшдаги фуқаролар, турли соҳа ва тармоқларда банд бўлган турли ижтимоий гуруҳлар вакиллари иштирок этишди.
Сўров натижалари кўрсатганидек, унинг иштирокчиларининг аксарияти эр томонидан хотинга нисбатан жисмоний куч ишлатилишига йўл қўйиб бўлмайди, деб ҳисоблашади.
Бироқ ўзбекистонликларнинг жамоатчилик фикрида хавотирли тенденция ҳам кузатилади: 10,3% респондентлар айрим ҳолларда куч ишлатиш мумкин, деб ҳисоблайдилар. Респондентлар ушбу қисмининг фикрига кўра, аёл ўз хатти-ҳаракати билан эрини куч ишлатишга мажбур қилган ҳолларда жисмоний зўравонлик ҳолатига йўл қўйиш мумкин.
Респондентларнинг фикрича, спиртли ичимликлар ва гиёҳванд моддаларни истеъмол қилиш (23,5%), ўзаро тушунмовчилик (22,1%) ва моддий қийинчиликлар (20,6%) аёлга нисбатан жисмоний зўравонлик намоён бўлишининг сабаблари ҳисобланади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Ўзбекистоннинг 7 та моддий ва номоддий маданий мерос объектлари AYSESKO рўйхатига киритилди
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- Эркаклар аёлларга нисбатан кўпроқ калория истеъмол қилиши керакми?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг