Жами 7 та гол киритилган баҳсда Ўзбекистон Марокашга мағлуб бўлди

Кеча, 9 сентябрь куни Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Испаниянинг Херес шаҳрида ўтказилаётган тижорий турнирда сўнгги ўйинини ўтказди.
Бу гал Ислом Исмоилов қўл остидаги жамоага Марокаш термаси рақиблик қилди. Ўзбекистон ўсмирлари баҳсни қуйидаги таркиб билан бошлади:
Неъматулло Рустамжонов, Муҳаммад Ҳакимов, Мўминхон Баҳодирхонов, Миразиз Абдукаримов, Муҳаммад Ҳабибуллаев, Сайфиддин Содиқов, Муҳаммадали Мусахонов, Абубакр Шукуруллаев, Азизбек Эримбетов, Асилбек Алиев, Ҳожиакбар Юсуфбоев.
Учрашув 4:3 ҳисоби билан Африка вакилларининг ғалабаси билан якунланди. Голларга Ўзбекистон U-17 терма жамоасидан Сайфиддин Содиқов, Мўминхон Баҳодирхонов ва Германиянинг «Рот Вайсс Айнтрахт» клуби аъзоси Хайрулло Эргашев муаллифлик қилди.
Маълумот учун, Ўзбекистон U-17 терма жамоаси айни вақтда жорий йилнинг ноябрь ойида бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионатига жиддий тайёргарлик кўрмоқда. Ўсмирларимиз Панама, Парагвай ва Ирландия терма жамоалари билан бирга турнирнинг «J» гуруҳидан ўрин эгаллаган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доллар курси пастлади
- «Бунёдкор» мураббийи Сергей Арсланов вафот этди
- Қондаги глюкозани пасайтириш учун кечки овқатланишнинг идеал вақти маълум бўлди
- Сардобанинг сири нимада?
- Камчатка соҳилларидаги кучли зилзиладан сўнг Ўзбекистон Консуллиги ватандошларимизга мурожаат қилди
- Бухоролик докторант ниманинг эвазига Президент совғаси – автомобилга эга бўлди?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг