Жаҳоннинг энг машҳур астрофизик олими СамДУда

Фото: СамДТУ Ахборот хизмати
Самарқанд давлат университети (СамДУ)да Янги Ўзбекистон университети билан ҳамкорликда италиялик олим, ҳисоблаш физикасининг дунёга машҳур арбоби, коинотнинг сирли ойнаси — қора туйнукларнинг илк тасвирлари муаллифи, Германиянинг Гёте университети назарий физика кафедраси мудири Лусиано Реззолланинг очиқ маърузаси ташкил этилди. Университети ахборот хизмати хабарига кўра, тадбирда олим қора туйнукнинг биринчи сурати бўйича ўз изланишларини тақдимот қилди.

— Ўзбекистонга келганимдан хурсандман. Айниқса, буюк олим Мирзо Улуғбекнинг юртида эканлигим менга фахр-ифтихор бағишлайди, — дейди профессор Лусиано Реззолла. — Бугун Самарқанд давлат университетида қора туйнуклар бўйича маъруза қилдим. Тақдимотим йиғилганларда катта қизиқиш уйғотди. Уларнинг саволларига жавоб бердим. СамДУ олимларининг қора туйнуклар бўйича қилган тадқиқотлари мен учун ҳам қизиқ. Бир қатор ўзбекистонлик тадқиқотчилар билан ишлаганман. Улар менда яхши таассурот қолдирган. Агар менда яна ўзбекистонлик талаба ва тадқиқотчилар билан ишлаш имкони бўлса, албатта фойдаланаман. Ўзбекистонда доимий маърузалар ўтишни режалаштирмоқчиман.

— Юлдузлар одамзодга ўхшаб туғилади, яшайди, сўнади, — дейди Ўзбекистон Республикаси фан арбоби, академик Бобомурод Аҳмедов. — Мабодо жуда оғир юлдуз бўлса охирги эволюция натижасида қора туйнукка айланади. Қора туйнук астроном олимларнинг диққат марказида бўлиб, у ҳақидаги илк натижа 1916 йилда олинган. 2017 йилда илк бор махсус радиотелескоп орқали қора туйнуклар суратга олинди. Натижалар 2 йил давомида таҳлил қилиниб, ўта массив қора туйнукнинг илк сурати эълон қилинди. Орадан кўп вақт ўтмай коинотда “Ўқ отар” юлдузчанинг ҳам сурати олинди. Иккита объектни ҳам суратга олишда профессор Лусиано Реззолланинг хизматлари жуда катта. Ушбу илмий тадқиқотлар натижасида Европадаги энг катта илмий грант қўлга киритилди. Мазкур грантда учта етакчи гуруҳ ишламоқда. Лусиано Реззолланинг Ўзбекистонга, Самарқандга келиши бу тарихий воқеа. Шуни яна алоҳида таъкидлаш лозимки, астрофизик олим сўнгги 30 йил ичида бир қатор ўзбекистонлик тадқиқотчилар билан ишлаб келмоқда. Шулардан бири, Самарқанд давлат университети битирувчиси Фаррух Фаттоев. У айни вақтда АҚШнинг Манхэттен университети профессори. Бу каби маърузаларнинг ташкил этилиши астрономия ва физика соҳасидаги олимлар учун муҳим.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
- «100 миллиондан ортиқ гуллар, модалар ҳафталиги ҳамда турфа таомлар тақдимоти»: Наманганда ўтказилаётган 64 Халқаро гуллар фестивалидан видео ва фоторепортаж
- Ўзбекистон тарихида илк бор мундиал йўлланмасини қўлга киритган миллий терма жамоамиз Тошкентга қайтиб келди — Фоторепортаж
- Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Исроил–Эрон можароси юзасидан баёнот берди
- «Air India» фожиасидаги тирик қолган ягона йўловчи ҳикояси
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг