Жаҳон футбол юлдузлари Ўзбекистонга келади
Ёшлар ойлиги доирасида 29 июнь куни дунёга машҳур футбол юлдузлари Ўзбекистонга келади. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассосиасияси матбуот ва оммавий ахборот воситалари департаменти директори Даврон Файзиев маълум қилди.
Ташриф буюрувчи футболчиларнинг энг машҳури шубҳасиз Дида (Жесус Силва)дир. Машҳур дарвозабон Бразилия терма жамоасининг собиқ аъзоси, жаҳон чемпиони, икки карра «Милан» клуби билан УЕФА чемпионлар лигаси ғолиби ҳисобланади.
Рўйхатда яна бир «Реал Мадрид» ва «Милан» жамоаларининг собиқ футболчиси Кристиан Пануччи ҳам бор. Италия терма жамоасининг собиқ ҳимоячиси клублар сафида икки марта УЕФА чемпионлар лигаси ғолиби бўлган.
Италия терма жамоасининг собиқ аъзоси Кристиан Заккардо ва Бразилия терма жамоасининг собиқ аъзоси Сержиньо (Сержио Клаудио дос Сантос) ҳам мамлакатимизга келади.
Маълумот учун, Заккардо ўнг қанот ҳимоячиси бўлиб, 2006 йилда терма жамоаси билан жаҳон чемпиони бўлган. Сержиньода эса «Жаҳон чемпионати кубоги»дан ташқари «Милан» клуби билан иккита УЕФА чемпионлар лигаси ғолиблиги ҳам бор.
«29 июнь куни соат 15:00да Ёшлар ижод саройида бўладиган учрашувда футбол тарихи, бугуни ва келажак истиқболлари, Ўзбекистонда соҳадаги ислоҳотлар ҳамда спортчиларимизнинг муваффақиятлари ҳақида суҳбат бўлади», дейди Файзиев ўз саҳифасида қолдирган постида.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг