Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган яна 3 та терма жамоа номи маълум бўлди

10:38 05 Сентябр 2025 Спорт
374 0

Бугун, 5 сентябрь куни Жанубий Америка минтақасида жаҳон чемпионати саралашининг 17-тур баҳслари бўлиб ўтди.

Тур доирасида Уругвай терма жамоаси Перуни, Колумбия терма жамоаси эса Боливияни 3:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Шу тариқа жадвалда 27 очкo тўплаган Уругвай ва 25 очкога эга бўлган Колумбия мамлакатлари 2026 йилги жаҳон чемпионатида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.

Шунингдек, ушбу тур Эквадор терма жамоаси билан дуранг ўйнаган Парагвай миллий терма жамоасининг очколари ҳам 25 тага етди. Шу тариқа ушбу юрт терма жамоаси ҳам саралашнинг сўнгги тури олдидан мундиал масаласини нақд қилди.

Маълумот учун, Жанубий Америка минтақасидан жаҳон чемпионатига 6+1 та йўлланма берилган. 18-тур олдидан мусобақада тўғридан-тўғри иштирок этадиган барча жамоалар номи маълум бўлди.

Жанубий Америкадан ЖЧ-2026 финал босқичига йўл олган жамоалар қуйидагилар: Аргентина, Бразилия, Уругвай, Эквадор, Колумбия ва Парагвай. Ушбу олти терма жамоа саралашни муваффақиятли якунлаб, мундиал чиптасини қўлга киритди.

Сўнгги турда фақат қитъалараро саралаш босқичи орқали жаҳон чемпионатида ўйнаш ҳуқуқини қўлга киритадиган жамоа номи ойдинлашади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?