Жаҳон чемпионати чипталари қачондан сотувга чиқиши эълон қилинди

14:42 31 Июль 2025 Спорт
262 0

2026 йилги Жаҳон чемпионати чипталари 10 сентябрдан сотувга чиқарилади. Бу ҳақида ФИФА ўзининг расмий саҳифасида маълум қилди.

Ташкилот чипталарни фақат ўз расмий сайтидан харид қилишни тавсия этиб, фирибгарликнинг олдини олиш учун норасмий манбалардан фойдаланмасликка чақирган.

Ҳозирча Жаҳон чемпионати ўйинлари учун чипталарнинг нархлари белгилангани йўқ, aммо, «БEИН Спортс» нашри тахминий нархларни эълон қилди:

Очилиш ўйини: 353–706 доллар.

Гуруҳ босқичи: 82–259 доллар.

Ним чорак финал: 118–318 доллар.

Чорак финал: 235–494 доллар.

Ярим финал: 412–1 118 доллар.

Финал: 706–1 882 доллар.

Маълумот учун, Жаҳон чемпионати келгуси йилнинг 11 июнидан 19 июлигача Америка Қўшма Штатлари, Мексика ва Канада мамлакатларида бўлиб ўтади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?