Жаҳон чемпионати: СамДУ талабалари 2 та олтин, 2 та кумуш медални қўлга киритди
Шу йилнинг 2 май санасида Грециянинг Ираклион шаҳрида оғир атлетика бўйича Жаҳон чемпионатига старт берилган эди. Ушбу чемпионатда Самарқанд давлат университетининг уч нафар талабаси Оғабек Тўхтаев, Ҳожиакбар Олимов, Шарофиддин Амриддиновлар Ўзбекистон шарафини муносиб ҳимоя қилишди.
7 май куни эркаклар ўртасида 89 кг. вазн тоифасида Ҳожиакбар Олимов силтаб кўтариш баҳсларида 188 кг. натижани қайд этиб, кумуш медални қўлга киритди.
Эркаклар ўртасида 102 кг. вазн тоифасида Шарофиддин Амриддинов барчанинг ишончини оқлаб, бугунги мусобақанинг рекорд натижасини қайд этди.
У даст кўтариш машқларида олтин медални қўлга киритган фаластинлик Ҳамада Муҳаммаддан билан бир хил натижага эришди. Лекин спорт қоидасига биноан биринчи бўлиб фаластинлик чемпион шоҳсупада ўзини синаб кўрганлиги учун олтин медаль унинг ҳисобига ёзилди.
Силтаб кўтариш машқларида эса 204 кг. тошни кўтариб олтин медални қўлга киритди. Умумжамоа ҳисобида эса спортчимиз 372 килограмм натижани қайд этиб яна бир олтин медални ўз ҳисобига ёзиб қўйди.
Шундай қилиб, Шарофиддин Амриддинов бугунги мусобақа натижаларига кўра икки олтин ва битта кумуш медални қўлга киритди.
Шунингдек, 73 кг. вазн тоифасида Оғабек Тўхтаев муносиб иштирок этиб, халқаро экспортлар томонидан «Энг яхши спортчи» дея эътироф этилди. Умумҳисобга кўра, Самарқанд давлат университети талабалари 4 та — 2 олтин, 2 та кумуш медални қўлга киритиб, юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилди.
Эндиликда спортчиларимиз 15 май санасида Анталияда бўлиб ўтадиган «Ислом бирдамлик ўйинлари»да иштирок этиш учун тайёргарлик кўришади.
Беҳруз Шамсиддинов,
Самарқанд давлат университети Ахборот хизмати ходими.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Президент Ўзбекистон божхона соҳаси ходимларига табрик йўллади
- Тошкентда Осиё Олимпия кенгашига янги раҳбар сайланди (+фоторепортаж)
- «Янги Ўзбекистон юлдузлари» миллий мукофоти халқаро даражага кўтарилмоқда
- АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 миллионта файлни эълон қилди
- Трамп Кубадан келаётган таҳдид сабаб АҚШда фавқулодда ҳолат эълон қилди
- Тошкентдаги Халқаро конгресс марказида Осиё Олимпия кенгашининг 46-Бош Ассамблеяси бўлиб ўтмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг