Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритган 17-жамоа номи маълум бўлди
Кеча, 5 сентябрь куни Африка қитъасида Жаҳон чемпионати саралаш ўйинлари давом эттирилди. «Э» гуруҳидан ўрин олган баҳсда Марокаш терма жамоаси ўз майдонида Нигер миллий жамоасини қабул қилди.
Учрашув 5:0 ҳисобида мезбонларнинг ғалабаси билан якунланди. Голлар Исмоил Саибари (2 та), Аюб Ал-Кааби, Хамза Игамане ва Аззедин Оунахиларнинг ҳисобига ёзилди.
Ушбу ғалаба орқали Марокаш терма жамоаси келгуси йили Шимолий Америка минтақасида бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионати масаласини ижобий ҳал қилди. Боиси жамоа саралаш ўйинлари якунланишига 2 та тур қолган бир вақтда, гуруҳда иккинчи ўринни эгаллаб турган Танзания терма жамоасидан 8 очкога илгарилаб кетди.
Эслатиб ўтамиз, Марокаш терма жамоаси 2022 йил Қатарда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида ярим финалга қадар етиб борган эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг