Жаҳон банки Ўзбекистонга 7,5 миллион доллар грант маблағларини ажратди. Бу нимага сарфланади?

Жаҳон банки Ўзбекистонга энерго тарифлар ислоҳотининг аҳолининг ижтимоий заиф қатламига таъсирини юмшатиш мақсадида 7,5 млн доллар миқдоридаги 1-транш маблағини ажратди. Маълум қилинишича, грант халқаро иссиқхона газлари савдоси симуляцияси сифатида иссиқхона газлари эмиссияси қисқартирилгани учун берилган.
Жаҳон банки кўмагида амалга оширилаётган «Энергетика ислоҳотлари учун инновацион ресурсларини қўллаш» (iCRAFT) лойиҳаси доирасида Ўзбекистон президентининг 2023 йил 8 августдаги қарорига асосан амалга оширилмоқда.
Бу лойиҳанинг «Қисқартирилган эмиссияларни сотиб олиш шартномаси» (ERPA) компоненти доирасидаги ислоҳотларни, хусусан, энергия тарифлари ислоҳотининг аҳолининг ижтимоий заиф қатламларига бўлган таъсирини юмшатиш ва уларни моддий қўллаб-қувватлаш мақсадида ажратилган 1-транш маблағлари ҳисобланади.
1-транш маблағлари халқаро иссиқхона газлари савдоси симуляцияси сифатида Ўзбекистонга қайтариб бериладиган, иссиқхона газлари эмиссияси қисқартирилгани учун ажратилган грант маблағларидир.
«Ажратилган маблағлар президент қарорига мувофиқ республикани яшил иқтисодиётга ўтиш жараёнини жадаллаштириш, иссиқхона газларини чиқарилишини мониторинг қилиш (MRV) тизимини ташкил қилиш, янги ташкил этилган Энергетика бозорини ривожлантириш ва тартибга солиш агентлиги ва «Ўзенергосотиш» АЖ фаолиятини қўллаб-қувватлаш, шунингдек энергетика соҳасини тартибга солиш ва институционал ислоҳотларни амалга ошириш, қуёш панелларини ўрнатиб бериш орқали ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган оилаларни қўллаб-қувватлашга қаратилган пилот лойиҳаларни амалга ошириш, мамлакатда энергия самарадорлигини ошириш каби чора-тадбирларни молиялаштириш учун йўналтирилади», дейилади хабарда.
Президент қарорида iCRAFT лойиҳасининг «Қисқартирилган эмиссияларни сотиб олиш шартномаси» компоненти доирасида камайтирилган 1 тонна углерод эмиссияси бўйича келишилган нарх 15 долларни, «Оқибатларни юмшатиш натижаларини сотиб олиш шартномаси» компоненти доирасида камайтирилган 1 тонна углерод эмиссияси бўйича келишилган нарх 30 долларни ташкил этиши қайд этилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Айрим оилаларга бир марталик моддий ёрдам берилади
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Самарқанд яна бир нуфузли форумга мезбонлик қилади
- Марказий банк шошилинч огоҳлантириш билан чиқди
- «Leapmotor» Ўзбекистонда ўтказилган автомобиль тести натижаларидан норозилигини билдирди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг