Жаҳон банки Когон шаҳрига 37 млн доллар миқдорида қарз маблағи ажратмоқда
Когон шаҳрига қайтариш муддати 30 йил шарти билан 37 миллион АҚШ доллари миқдорида қарз маблағи ажратиладиган бўлди. Бу маблағ Жаҳон банкининг “Ўрта шаҳарларни комплекс ривожлантириш” лойиҳаси доирасида Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки томонидан берилади.
Сармоя ҳудудда ичимлик суви таъминоти ва оқава сув тизими ишини замон талабларига мослаштириш,Когон – Бухоро йўналишида сайёҳлар учун хизмат кўрсатадиган автобуслар қатновини йўлга қўйиш, ободонлаштириш юмушлари учун махсус автоуловлар харид қилиш каби мақсадлар учун сарфланади.Эътиборлиси, шу дастур доирасида Когон шаҳридаги ўндан зиёд маданий мерос объекти реконструкция қилинади.Улар орасида Абдулаҳадхон тарихий иншооти ҳам бор.
Яқинда Жаҳон банкининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси катта мутахассиси Розанна Нитти Бухоро вилояти ҳокими Ў. Барноев билан учрашиб, шу борадаги ҳамкорликка оид масалалар юзасидан фикрлашди.
Таъкидлаш жоизки, биз юқорида номини тилга олган йирик лойиҳага тажриба – синов ҳудуди сифатида Тошкент вилоятининг Янгийўл ҳамда Наманган вилоятининг Чортоқ туманлари ҳам танлаб олинган.
Истам ИБРОҲИМОВ, “Халқ сўзи”.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Янгиланаётган Марказий Осиё: бирлик, дўстлик ва ҳамкорликнинг янги босқичи
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг